“Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий  тадбирлари ўтказилди.

Қўшкўпир  туманидаги “Шеробод”, “Илгалди”, “Бекобод”,  “Меҳнатобод”, “Пахтакор” “Дўстлик” маҳаллалари аҳолиси иштирокида Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, эришилаётган ютуқларни халқимизга етказиш мақсадида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий  тадбирлари ўтказилди.


 


Тадбирда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, туман ҳокими ўринбосари С.Худайберганова, туман  маънавият ва марифат бўлинмаси ходимлари, ТТАУФ ўқитувчилари Э.Собиров, Н.Ибрагимова, К.Озимбоевалар ҳамда маҳалла имом-хатиблари, туман маданият бўлими хонандалари иштирок этиб,  юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар шу билан бир қаторда  ёшларимизни миллий ва умумбашарий ғоялар асосида камол топтириш, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш мавзуларида  маърузалар ўқидилар.


QO‘SHKO‘PIR TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари