14 январь – «ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ» муборак бўлсин!

 

Қўшкўпир туманидаги Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари 92-03 ҳарбий қисмга қарашли Чегарани қўриқлаш взводида 14- январь — Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 31 йиллиги муносабати билан "Қаҳрамонлар номи барҳаёт" мавзусида давра суҳбати ва "Ватан ҳимояси — олий саодат" мавзусида  ҳарбийлар билан ижодий учрашувлар ташкил қилинди.

Тадбирда туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўшкўпир туман бўлинмаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Сардорлар Кенгаши ва ҳарбий хизматчилар иштирок қилди.

Давра суҳбати давомида бугунги армия ёшлар учун ибрат мактаби эканлиги, Ватан ҳимояси барчамизнинг бурчимиз эканлиги алоҳида таъкидланди.

Туман Сардорлар Кенгаши томонидан "Аскар акамга мактублар" лойиҳаси ҳам ўтказилди.Шарафли касб эгалари бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фаолиятларида омад ва муваффақиятлар тилаб қоламиз!

Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари