9-СИНФ БИТИРУВЧИЛАРИ ВА ОТА-ОНАЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

     Жорий йилнинг 15 июнь куни мамлакатимиз раҳбари бошчилигида "Аҳолини касб-ҳунарга тайёрлаш ва мономарказлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари" мавзусида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокими Ж.Рахимов, туман ҳокими ўринбосари Х.Рахимов тумандаги барча мактаблардаги 9-синф битирувчилари ва ота-оналари билан учрашиб, ўқувчиларни касбга йўналтириш ва бу борада касб-ҳунар мактабларининг роли тўғрисида суҳбатлашди. 1-сонли ва 2-сонли касб-ҳунар мактаблари директорлари мактабларда ўқувчиларнинг касб-ҳунар эгаллаши, йўналишлари ва бу борада яратилган шароитлар ҳамда имкониятлар борасида тушунтириб, мактаблар фаолияти тўғрисида видеороликлар намойиш этилди. Учрашув давомида битирувчи ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.




Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари