ҲАЙРИЯ ТАДБИРЛАРИ
Қишнинг совуқ кунларида маҳаллалардаги эҳтиёжманд оилалар муаммолари ўрганилиб, яқиндан ёрдам кўрсатилмоқда.
Қўшкўпир туман ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Ш.Хасанов ташаббуси билан “Қоровул” маҳалласида кўмир маҳсулотига эҳтиёжи бор хонадонлар ишчи гуруҳи аъзолари томонидан аниқланиб, “Темир дафтар”да турувчи 1 нафар фуқарога ҳамда "Аёллар дафтари"да рўйҳатда турувчи 4 нафар фуқаронинг ҳар бирига 200 килограммдан кўмир маҳсулотлари етказиб берилди. Фуқаролар бунинг учун сектор раҳбарига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ