ЯНГИ НМТТ ФОЙДАЛИШГА ТОПШИРИЛДИ.

Мактабгача таълим даври - бу ёшларни тарбиялашда дастлабки таълим-тарбия даргоҳи ҳисобланади.

Бугун Қўшкўпир тумани “Хайробод” маҳалласида барча замонавий қулайликларга эга бўлган “Бойчечак-Гулзода” НМТТ очилиш маросими ўтказилди. Очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари С.Салаев, туман ҳокими Ж.Рахимов, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳамкор ташкилот вакиллари, нуронийлар ҳамда маҳалла ахли иштирок этди.

Вилоят ҳокими ўринбосари С.Салаев тадбирни очиб бериб,  барчани мустақиллигимизнинг 31 йиллиги билан табриклаб, “Бойчечак-Гулзода” НМТТнинг бундан кейинги фаолиятига омад ва зафарларлар тилади.

Эндиликда ушбу шинам ва кўркам, замонавий жиҳозланган масканда 90 нафардан зиёд болажонлар тарбия олади.

ТУМАНИМИЗДА ЯНГИ БИНОЛАР ОЧИЛИШИ ДАВОМ ЭТМОҚДА.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари