Намунавий лойиҳада ва арзон уй жойга талабгорларни танлаш комиссияси 1 ноябрдан иш бошлайди
2017-2021 йилларга мўлжалланган янги намунавий лойиҳадаги арзон уй-жойларнинг қурилиши давом этмоқда. 2020 йилда туманда қурилиши режалаштирилган уй-жойларга талабгор бўлган шахсларнинг аризалари туман комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва танлаб олинади. Яъни, арзонлаштирилган ҳамда сифатли уй-жойларни сотиб олиш истагида бўлган талабгорлар ўз аризаларини 2019 йил 1-ноябрдан 2019 йил 1-декабргача топшириши лозим. Кўрсатилган муддат ичида қабул қилинган аризалар туман комиссиясида кўриб чиқилади. Ҳурматли маҳалла фуқаролар йиғини раислари, ўз ҳудудингиздан уй-жойга эҳтиёжманд фуқароларни аниқлаб, ушбу танловда қанташишини таъминлаб беришингиз сўралади.