БАЙРАМ ТАБРИГИ

Ассалому алайкум ҳурматли элдошлар, азиз ва муҳтарам  ўғлонлар,туманимиз сарҳадларида хизмат қилаётган чегара посбонлари, истеъфодаги ҳарбий хизматчилар! Мана бугун биз шараф ва ифтихор,  шодиёналик билан тинч, осойишта юртимизда 14 январь -Ватан ҳимоячилари кунини нишонламоқдамиз. Барчангизга бу қутлуғ кун муборак бўлсин, байрамингизни шундай шодумонлик билан нишонлаш насиб қилаверсин дея тилаклар тилашга ва самимий қутлашга ижозат этгайсизлар!

Мустақилликка эришгач, 14-январь - Ватан ҳимоячилари ҳамда Қуролли кучларимиз ташкил топган кун сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.  Армиямиз  юртимизда тинчлик барқарор бўлиши, чегараларимиз дахлсизлиги учун ҳамиша жонбозлик кўрсатиб келаётганини барчамиз яхши биламиз. Улар туну кун ҳушёр ҳолда ватанимиз сарҳадларини шараф билан қўриқлаётганлари боис биз тинч, осуда яшамоқдамиз. Энг улуғ неъмат тинчликдир, тинчлик бор жойда тараққиёт, юксалиш бўлади. Бугунги тараққиётимиз, ширин, сермазмун ҳаёт гаштини сураётганимизда жонажон армиямиз сафларида хизмат қилаётган ўғлонларнинг ўрни ва ҳиссаси беқиёсдир. Шу боис улар олдида ҳамиша таъзимдамиз. Ҳукуматимиз хизмат фидойиларини ҳамиша муносиб тақдирлаб келмоқда. 

Жонкуяр, жасур ўғлонларимиз кўксини бугунги кунда орден ва медаллар безаб турибди.Бу эса улар шижоатига берилган муносиб баҳо, юксак эътирофдир. Ғурур ва ифтихор ҳисларига тўлган ҳолда айта оламизки, туманимиз йигитлари орасида ўзини ҳарбий хизматга бағишлаганлар талайгина. Ҳар бирининг боши омон бўлишини, машаққатли ва шарафли хизмат чоғида эл дуоси уларни қўллашини чин юракдан тилаб қоламиз.

Ҳурматли ҳарбийлар! Сизнинг ҳар бир онингиз жасорат ва шижоат билан ўтмоқда. Ватанга бўлган садоқатингиз, бурчингизни ўташга бўлган масъулиятингиз ҳар бирингизга қанотдир. Буни чуқур англамаслик мумкин эмас.

Кейинги йилларда йигитларимиз армия сафида нафақат жисмонан тайёргарликларини балки, маънан етук эканликларини ҳам намойиш этмоқдалар. Ҳар бир “Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир”деган сўзларнинг маъносини чуқур англайдилар.Зеро, Ватанга хизмат олий ҳимматдир.

Азиз ҳарбий хизматчилар, истеъфодаги фахрийлар! Барчангизни яна бир маротаба Ватан ҳимоячилар ҳамда Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил топганининг 30 йиллиги билан самимий муборакбод қиламан. Хонадонларингиздан тотувлик, файз- барака аримасин! Ҳар бирингизга мустаҳкам соғлик, узоқ умр тилаб қоламиз. Шижоат, жасорат, бахт- саодат Сизга доимий ҳамроҳ бўлсин! Осмонимизни мусаффолик, қалбларимизни осудалик асло тарк этмасин!


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари