БУХОРОГА ШАҲРИГА САЁҲАТ



Мамлакатимиз саёҳатчилар учун беҳад бой дунёга эгадир. Тарихий ёдгорликлари ва табаррук қадамжоларининг сони ва аҳамияти жиҳатидан Бухородаги маҳобатли миноралар, масжид ва мадрасалар, савдо гумбазлари ва бозорлари, ҳовузларию майдонлари Бухоронинг 2500 йиллик тарихига гувоҳдир. Бухоро — Шарқнинг машҳур қадимий шаҳарларидан бири ҳисобланади.

Қўшкўпир тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими ходимлари раҳбарлигида “Аёллар дафтари” жамғармасидан маблағ ажратилиб, бир гуруҳ  хотин-қизлар Бухоро шаҳрига саёҳат қилишди.

Саёҳат давомида Бухоронинг қадимий тарихи ва мустақиллик йилларида барпо этилган бунёдкорлик мажмуалари тўғрисида саёҳатчиларимиз катта таассуротларга эга бўлдилар.

 “Бу кўҳна шаҳарнинг бетакрор тарихий обидаларини кўриш, азиз авлиёлар, буюк аждодларимиз мангу қўним топган муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш бахтига муяссар бўлдик. Дунёнинг кўплаб мамлакатларидан сайёҳлар бу шаҳарни бир маротаба кўришни орзу қилишган. Биз шу орзуга эришдик” –дея жавоб берди, саёҳатчиларимиздан бири.

Барча аёлларимиз сайёҳатдан маънавий озуқа  олишди ҳамда давлатимиз раҳбарининг олиб бораётган сиёсатидан жуда мамнун эканлигини айтиб,  Муҳтарам Президентимизга  ўз миннатдорчилигини билдиришди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари