Биласизми?

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 49-моддасига асосан пенсияларни қайта ҳисоблаш:

❇️ пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳамда бошқа) қўшимча ҳужжатларни тақдим этган тақдирда;

❇️ ногиронлик гуруҳи ўзгарганда;

❇️ боқувчисини йўқотганлик пенсияси оладиган оила аъзолари сони ўзгарганда;

❇️ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари ўзгарган тақдирда;

❇️даромадлар индексация қилинган тақдирда амалга оширилади.

Пенсионерлар пенсияни қайта ҳисоблаш учун ана шундай ҳуқуқ пайдо бўлганидан кейин исталган вақтда мурожаат этишлари мумкин.

Ушбу Қонуннинг 51-моддасига асосан пенсияни ошириш ҳуқуқи пайдо бўлганида тайинланган пенсияни қайта ҳисоблаш пенсионер пенсияни қайта ҳисоблаш учун мурожаат этган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб амалга оширилади.

Пенсия миқдорини камайтиришга сабаб бўладиган ҳолатлар вужудга келган тақдирда қайта ҳисоблаш ана шу ҳолатлар пайдо бўлган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб амалга оширилади.

Равшанбек Жуманиязов
Пенсия жамғармаси Қўшкўпир туман бўлими бошлиғи

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари