Бутунжаҳон ОИТС га қарши кураш куни

1- декабрь - "Бутунжаҳон ОИТС га қарши кураш куни"га бағишлаб туман Ахборот кутубхона марказида тадбир ўтказилди.

Тадбир доирасида давра суҳбати, расмлар танлови ва "Биз ёшлар ОИТС га қаршимиз" акцияси бўлиб ўтди.

Тадбир туман ҳокимлиги, Ахборот кутубхона маркази, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман тиббиёт бирлашмаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сардорлар Кенгаши билан ҳамкорликда ўтказилди.

Шунингдек, тадбирда 10- сон болалар ва мусиқа санъат мактаби, 8- сон ва 25- сон мактаб ўқувчи ёшлари иштирок этди.

Туман тиббиёт бирлашмасидан Юқумли касалликлар бўлими шифокори Райҳон Рўзметова томонидан ОИТС бўйича тушунча ва тавсиялар берилди.

Тадбир давомида ўқувчи-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга  батафсил жавоб олдилар.

Тадбир сўнгида фаол иштирокчилар ташаккурнома ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари