ЭЪЛОН

Уруғлик бошоқли дон уруғчилиги билан шуғулланувчи субъектлар раҳбарлари диққатига!

2023 йилнинг 15 июлидан 15 август кунигача Қўшкўпир тумани қишлоқ хўжалиги бўлими биносида 2024 йил ҳосилидан уруғлик бошоқли дон уруғчилигини етиштириш ҳуқуқини қўлга киритиш учун субъектлар ўртасида тендер танлови бўлиб ўтади.

Танловда қатнашиш истагини билдирган фермер хўжаликлар раҳбарлари қуйидаги ҳужжатлар тўпламини 2 нусхада туман қишлоқ хўжалиги бўлимида тузилган танлов комиссиясига  тақдим қилишлари сўралади.

1.  Тендер комиссияси номига ариза
2.  Ф/х номидан тилхат;
3.  Туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг маълумотномаси;
4.  Фермер хўжалиги, унинг раҳбари ва ишчи ходимлари тўғрисида маълумотнома;
5.  Ирригация бўлими маълумотномаси
6.  Туман Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими маълумотномаси;
7.  Ф/х раҳбарининг мутахассислиги ва маълумоти тўғрисида ҳужжат (диплом нусхаси);
8.  Ф/х раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш стажини тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат дафтарчаси ва бошқа ҳужжатлар);
9.  Ф/х ишлаётган уруғчи ҳосилотнинг маълумоти тўғрисидаги ҳужжат (диплом нусхаси)
10.  Мажбуриятдан озод пул маблағи тўғрисида тегишли банк томонидан берилган маълумотнома;
11.  Туман техназорат инспекцияси томонидан берилган маълумотнома ҳамда мавжуд техникаларни техпаспорт нусхаси;
12.  Дон корхонасига 3 йил давомида хўжалик (фермер, корхона) ғалла сотиш бўйича шартномасининг бажарилганлиги тўғрисида маълумотнома.

Ҳужжатларни қабул қилиш 2023 йилнинг 15-август куни 18:00 да тўхтатилади.     
    
Қўшимча маълумотлар учун: +998(62) 32-95-647 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Қўшкўпир тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари