ҒАЛЛА ЎРИМ-ЙИҒИМ МАВСУМИ БОШЛАНДИ


 
    Қўшкўпир туманида 2022 йил ғалла ҳосили учун 131 та фермер хўжаликлари ҳамда 1 та кластер корхонаси томонидан жами 3700 гектар майдонда бошоқли дон етиштирилди. Ғалла ўрим-йиғим ишларига жалб этилган 32 та ғалла ўриш комбайни, 96 та дон ташиш техникаси ва  32 та отрядлар яна бир марта техник кўрикдан ўтказилиб, ўрим-йиғим мавсумига старт берилди. Мавсум  «Незахос» ҳудудидаги “Режаб кенжа” фермер хўжалиги даласида бошлаб берилди. Ўрим-йиғим бошланиши олдидан туман ҳокими Жўрабек Раҳимов  бошчилигида кўргазмали семинар ташкил этилиб, ўрим-йиғимни уюшқоқлик билан тизимли ташкил этиш, фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган ҳосилни харид қилиш тизимидаги янгиликлар тўғрисида маълумотлар берилди. Семинарда сектор раҳбарлари, нуронийлар, фермер хўжалик раҳбарлари иштирок этдилар.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари