Инсон қадри учун

Қўшкўпир туманида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф килиш, уларга муносиб турмуш шароитини яратиш, хусусан туманимизда ”Инсон қадри учун” эзгу тамойили асосида ишларни ташкил этиш ва оғриқли масалаларга тизимли ечим топиш мақсадида  туман ҳокими Жўрабек Рахимов   1-сектор ҳудудидаги “Иттифоқ”, "Ошоқ қалъа",  “Хайробод”, "Кўназей", "Ўртаёп", "Адолат", "Уйғур", "Ғалаба"  маҳаллаларида бўлиб,  аҳолининг  мавжуд муаммолари ва таклифларини тинглади.  

Туманда аҳолининг кундалик кайфиятига бевосита таъсир кўрсатаётган энг долзарб муаммоларни ўрганиш орқали биз маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилашимиз мумкин бўлади.

Келиб тушган мурожаат ва таклифларни ўрганиш ҳамда ижобий ҳал қилиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Туман ҳокими томонидан маҳаллалардаги ўрганишлар давом этмоқда.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари