ЙИҒИЛИШ

Аёллар бандлигини таъминлаш юзасидан Қўшкўпир туманида ишчи гуруҳи аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясидан туманга бириктирилган вакил Н.Деҳқонов, туман ҳокими Ш.Ахмедов, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли идора ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари. профилактика инспекторлари, ёшлар етакчилари ҳамда  аёллар бандлигини таъминлашга масъул ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этишди.

Йиғилишда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, ташқи миграциядан қайтган хотин-қизларга амалий ёрдамлар бериш,  уларнинг бандлигини таъминлаш, шунингдек, ишсизликни бартараф қилиш чоралари бўйича тавсиялар берилиб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари