Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан!

Қўшкўпир туманида "Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан!" акцияси давом этмоқда.

Қўшкўпир тумани Маданият ва туризм бўлими мудири Жасурбек Рахимберганов ўзи таълим олган 10-сон умумтаълим мактабига китоблар совға қилди. Шунингдек, ўқувчи - ёшлар билан учрашиб, улар билан самимий суҳбатлашди.

Туманимизда китобхонлик маданиятини юксалтириш борасида бошланган саъй-ҳаракатлар, эзгу ташаббуслар замирида ёш авлоднинг маънавий дунёсини бойитиш, билим ва дунёқарашини юксалтириш мақсади мужассам.

Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари