МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА ЯНА БИР ТУҲФА: “ОТАХОН ОТА ТЎЙХОНА”СИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ.

Бугун Қўшкўпир туманидаги “Олтин воҳа” маҳалласида жойлашган “Ёшлар меҳнат гузари” негизида ташкил қилинган “Отахон ота тўйхонаси”нинг очилиш маросими тантанали тарзда ва байромона кайфиятда ўтказилди.

Очилиш маросимида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Ўразметов, туман ҳокимининг инвестициялар масалалари бўйича ўринбосари З.Матназаров, маҳалла фаоллари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этди.

 “Ёшлар меҳнат гузари”да  гўзаллик салони, эркаклар сартароши, озиқ-овқат дўкони, қурилиш моллари дўкони, умумий овқатланиш шаҳобчаси ташкил қцилиниб, жами 17 нафар фукаронинг бандлиги таъминди.

Бундай хизматлар маҳалла аҳли учун бир қанча қулайликларни яратади.

ЯНА БИР БОРА БАЙРАМ МУБОРАК БЎЛСИН!!!


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари