НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯЛАРИНИ ҚАЙТА ҲИСОБЛАШ

 

«Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 26.10.2022 йилдаги №795-сонли Қонунга асосан «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунига қуйидагича ўзгартиш киритилди:

«I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санадаги ушбу Қонуннинг 17-моддасида кўрсатилган ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади».

Ушбу фуқаролар пенсияларини қайта ҳисоблатиш учун 2023 йил 1 январдан эътиборан Пенсия жамғармасига мурожаат қилишлари мумкин.

 

РАВШАНБЕК ЖУМАНИЯЗОВ

Пенсия жамғармаси туман

бўлими бошлиғи.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари