ПЕНСИЯГА ОИД МАЪЛУМОТЛАР

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарорига асосан давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган бўлиб, унинг 16-бандига асосан:

Пенсияга устама (қўшимча) ҳақ белгилаш ҳуқуқи мавжуд бўлган тақдирда, пенсия тайинлаш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилиниши керак:

а) ариза берувчининг уруш қатнашчиси ёки унга тенглаштирилган шахс эканлигини тасдиқлайдиган ҳужжат;

б) ариза берувчининг 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида ишлаганлигини ва ҳарбий мажбуриятларни бажарганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат;

в) тегишли орган томонидан берилган ҳарбий хизматчининг, ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимининг ўлими ҳарбий хизмат мажбуриятларини, ички ишлар органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида хизматни бажариш билан боғлиқ эканлигини тасдиқлайдиган маълумотнома;

г) «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхаси;

д) фахрий унвон берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.

Мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва маълумотлар «ЯММТ» ИДАКда мавжуд бўлган ҳолларда илова қилинмайди.

Равшанбек Жуманиязов
Пенсия жамғармаси Қўшкўпир  
туман бўлими бошлиғи.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари