РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Ижтимоий тармоқларда “Қўшкўпир деҳқон бозори” нинг талабга жавоб бермаслиги бўйича видеолавҳалар тарқалди.

Ижтимоий тармоқларда “Қўшкўпир деҳқон бозори” нинг талабга жавоб бермаслиги бўйича видеолавҳалар тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан шуни маълум қиламиз:

Қўшкўпир туманидаги кундалик деҳқон бозори 2010 йилда қайта реконструксия  қилинган бўлсада, бугунги кунда ҳақиқатдан ҳам замон талабларига жавоб бермайди. Бу бўйича кўп маротаба телеканаллар ва блогерларнинг ижтимоий тармоқларида танқидий муҳокамаларга сабаб бўлган.

Тадбиркорларга ва фуқароларга кенг имконият ва шароитлар яратиб бериш мақсадида туман марказида, яъни, Чаманзор маҳалласи ҳудудида,  замонавий шароитларга эга, замон талабларига ҳар жиҳатдан жавоб бера оладиган “Жайҳун деҳқон бозори” қурилиб, тайёр ҳолатга  келтирилди.

Ушбу бозор бугунги кунда ауксионга чиққан бўлсада, бу бозор яна ўзининг тадбиркорига таклиф берилган.

Эски деҳқон бозорида фаолият олиб бораётган тадбиркорларни янги деҳқон бозорига вақтинча кўчириш мақсадида мутассадди раҳбарлар томонидан тушунтириш ишлари олиб борилган.

Ҳозирги эскириб қолган Қўшкўпир деҳқон бозори бошқа мақсадларда эмас, балки бозорда фаолият олиб бораётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаган ҳолда, уларнинг розилиги йўлида анашу бозор мажмуасини реконструксия қилиш ишлари режалаштирилган.

Бу ишларнинг бориши бўйича туман ҳокими  Ш.Ахмедов бошчилигида сектор раҳбарлари  тадбиркорлар билан учрашув ўтказиб тушунтириш ишларини олиб бордилар. Эндиликда эски бозор ўрнида қуриладиган, замон талабларига мос келадиган бозорнинг қурилиш лойиҳалари тайёр ҳолга келтирилгач, тадбиркорлар эътиборига ҳавола қилинади. Лойиҳалар билан таништирилгач, бозор қурилиб битгунига қадар “Жайҳун” деҳқон бозорига вақтинча кўчиб туришлари мумкинлиги бўйича таклифлар берилади.

Қўшкўпир деҳқон бозорининг бугунги ҳолатида эса хавфсизлик чоралари, хусусан, бино ва иншоотларда ёнғин хавфсизлиги талаблари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари тўлиқ инобатга олинмаганлиги, шунингдек, автомобил тўхташ жойларининг етишмаслиги каби ҳолатлар сотувчи ва харидорлар учун бир қатор ноқулайликлар туғдираётганини кўришимиз мумкин. Худди шунингдек, хожатхона ва чиқиндихона санитария ҳолатида эмаслиги, қўл ювиш учун умивалниклар ўрнатилмаганлиги, расталарда чиқинди йиғиш ўринлари йўқлиги ҳам кўп бора телеканаллар орқали эфирга узатилган.

  Бугунги кунда мутассаддилар томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар деҳқон бозорларининг меъморий қиёфасини яхшилаш ва замонавий савдо-бозор инфратузилмасини шакллантириш, аҳолига сифатли хизмат кўрсатишга қаратилган.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари