СЕССИЯ

Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашининг Етмиш иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда Қўшкўпир туманининг 2023 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида ҳамда давлатимиз раҳбарининг  1-мартдаги ўтказилган видеоселектор мажлиси 18-сонли баённомасининг 33-бандидаги топшириғи бажарилишини таъминлаш мақсадида тумандаги хотин-қизлар муаммоларини ҳал этилиши юзасидан 2022-йил 1-декабрь ҳолатига амалга оширилган ишлари тўғрисида туман сектор раҳбарлари ҳамда туман ҳокими ўринбосари-оила ва хотин–қизлар бўлими бошлиғи С.Б.Худайбергановаларнинг ҳисоботлари тингланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 737-сонли Қарорига мувофиқ, Қўшкўпир туманида нотурар жойларда истиқомат қилаётган, шунингдек, ота-онасидан ёки уларнинг биридан айрилган (18 ёшгача) ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар қарамоғида бўлган вояга етган (35 ёшгача) уй-жойга муҳтож хотин-қизларга субсидия асосида 15 фоиз бадал пулини тўлаб бериш ҳамда ижтимоий уй-жой билан таъминлаш бўйича С.Худайберганованинг ахбороти эшитилди.

Қўшкўпир туманида 3-босқич “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларни “Аёллар дафтари” рўйхатидан чиқариш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни “Темир дафтар” рўйхатига киритиш, “Темир дафтар”даги оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларни сарфлаш ҳамда моддий ёрдам ажратиш, 3-сектор ҳудудидаги ҳозирги кунда ижтимоий аҳволи яхшиланган оилаларни “Темир дафтар” рўйхатидан чиқариш муҳокама қилинди.

Сўнгра Қўшкўпир тумани ҳокимининг молия иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари С.Ўразметовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 18 ноябрдаги №СҚ-647-IV-сонли қарорининг 4-бандида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Узбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2022 йил ўн бир ойи мобайнида туманда қилинган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари