СЕССИЯ

 

Бугун халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашининг навбатдаги етмиш олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибига:

- Халқ депутатлари туман Кенгаши ва доимий комиссияларининг жорий йил учун мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш;
- Қўшкўпир тумани мактабгача таълим бўлими томонидан  2022-йил давомида қилинган ишлар ва 2023-йил давомида режалаштирилган ишлар ҳисоботи;
- Қўшкўпир тумани 1-сектор ва 3-сектор ҳудудидаги ҳозирги кунда ижтимоий аҳволи яхшиланган оилаларни “Темир дафтар” рўйхатидан чиқариш, туман маҳаллий бюджетининг 2023 йил бошига аниқланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларга маблағ ажратиш тўғрисида; 
- шунингдек, бир қатор вазифалар белгилаб олинди.

Кун тартибидаги  масалалар бўйича масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилди ва депутатларнинг қизғин муҳокамаларидан сўнг тегишли қарорлар қабул қилинди.

Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари