ТАДБИР

 

"Ўзбек қадриятлари ва урф-одатлари бувижонлар талқинида" шиори остида Қўшкўпир тумани Ошоққалъа маҳалласидаги "Маданият маркази"да маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбир туман ҳокимлиги ҳамда туман Оила ва хотин-қизлар бўлими билан ҳамкорликда ўтказилди. Унда 1-сектор ҳудудидаги маҳалла фаоллари, нуроний онахонлар ва ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар оилалар ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, маҳалла ва таълим муассасаларида ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, ёш оилалар ўртасида ажримларнинг олдини олиш ҳамда хотин-қизларни миллий одоб ва урф-одатлар руҳида тарбиялашда “Бувижонлар мактаби”нинг бой ҳаётий тажрибага эга бўлган нуроний онахонлари берадиган кўрсатма ва маслаҳатлари муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидладилар.

Тадбир давомида куйланган куй-қўшиқлар, турли-хилдаги чиқишлар йиғилганлар кўнглига хушнудлик улашди.Тадбирга ташриф буюрган онахонлар миллий урф-одатларимиз, миллий қадриятларимиз тўғрисида гапириб ўтдилар.

Қўшкўпир туман ҳокимлимги Матбуот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари