Таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди.
Мамлакатимиздаги таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди. Шу муносабат билан тумандаги 20-сон умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган тадбирда туман ҳокими Ж.Рахимов иштирок этиб, ўқитувчи ва ўқувчиларни Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллиги ва янги ўқув йили бошланиши билан табриклади.
Тадбирда ўқувчилар томонидан мустақилликни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар янграб, мактаб остонасига илк қадам қўяётган ўқувчилар «Биринчи қўнғироқ» садолари остида синф хоналарига кузатиб қуйилди.
Шунингдек, илм масканига илк қадам қўяётган жажжи ўғил-қизларга 12 турдаги ўқув қуролларидан иборат "Президент совғаси" топширилди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ