ВАТАН ҲИМОЯСИ ОЛИЙ БУРЧ

Шовот туманидаги Шимолий-Ғарбий Ҳарбий Округига қарашли 49093 ҳарбий қисм ташкил топганлигининг 14 йиллиги муносабати билан маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Қўшкўпир туман ҳокимлиги вакиллари, Шовот тумани Маданият бўлими ходимлари, 49093 ҳарбий қисмнинг ҳарбий хизматчилари, уларнинг оила аъзолари, нафақадаги ҳарбийлар иштирок этди.

Тадбирни ҳарбий қисм командири Зуҳриддин Тожибоев очиб бериб, байрам муносабати билан барчани табриклади.

Хушовоз хонандалар томонидан ижро қилинган  куй-қўшиқлар тадбирга янада кўтаринки кайфият улашди. Тадбир давомида ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари иштирокида турли хил интерактив ўйинлар ўтказилиб, ғолиблар эсдалик совғалари  билан тақдирланди.

49093 ҳарбий қисмда Хоразм вилояти бўйича 1 ойлик сафарбарлик чақируви резервида ҳозирда жами 417 нафар  муддатли ҳарбий хизматчилар хизмат олиб бормоқда. Шундан Қўшкўпир туманидан 43 нафари муддатли ҳарбий хизматни ўтамоқда.

Қўшкўпир туман ҳокимлигидан М.Хўжаева қўшкўпирлик ёшлар билан ўзаро суҳбатлашиб, уларга Ватанни ҳимоя қилишдек шарафли ва масъулиятли хизматларида улкан зафарлар ва омадлар тилади!

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари