ҚАРОР ЛОЙИХАСИ
Қўшкўпир шаҳарчаси
Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўригидан ўтказиш тўғрисида
“Махаллий давлат ҳокимяти тўғрисида”ги, “Йўл харакати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги 54-сонли қарорига асосан тумандаги транспорт воситаларининг 2020 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш максадида,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
-
Қўшкўпир тумани бўйича ИИО ФМБ ЙХХБ гуруҳи (Х.Отожонов) зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чукурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда ва техника хизмати кўрсатиш станцияларида, тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг мажбурий техник кўрикдан (кейинги ўринларда "техник кўрик" деб юритилади) ўтказилишини таъминланлар:
а) туманда юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 10 июнгача;
б) тижорат асосида йўловчи ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), йирик габаритли, оғир вазнли ва ҳавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар бир йилда икки маротаба (1 мартдан 10 июнгача ва 1 сентябрдан 31 октябргача);
в) жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 31 августгача ўтказилсин;
Ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари икки йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилсин, мазкур банднинг “б” кичик бандида қайд этилган бир йилда икки марта техник кўрикдан ўтказилилиши лозим бўлган транспорт воситалари бундан мустасно;
-
Туманда транспорт воситаларини техник кўрикни ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, юридик шахсларга қарашли транспорт воситаларининг 2019 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
-
Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси:
транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун (мототранспорт, тиркамалар ва ярим тиркамалардан ташкари) энг кам ойлик иш ҳақининг ўндан бир қисми миқдорида;
мототранспорт, тиркамалар, яримтиркамалар техник кўриқдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг йигирмадан бири миқдорида йиғим ундирилсин.
Ушбу қарорнинг 1-банди “б” кичик бандида кўрсатилган тарнспорт воситалари иккинчи марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган микдорларда йиғим ундирилади.
-
Транспорт воситаларини техник кўрикга жалб қилишда ЙҲҲГга туман мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти, қишлоқ фуқаролар йиғини раислари жамоатчилик асосида амалий ёрдам кўрсатилиши тавсия қилинсин.
-
Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман
ҳокимининг 2019 йил 16-мартдаги 1855қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
-
Қўшкўпир тумани бўйича ИИО ФМБ ЙХХБ бошлиғига транспорт воситаларининг техник кўриги натижалари бўйича туман ҳокимлигига 2020 йил 10 ноябргача ёзма ахборат бериш вазифаси топширилсин.
-
Ушбу қарор Қўшкўпир туман ҳокимлигининг расмий веп-сайти ва нашри ҳисобланган “Ҳаёт кўзгуси” газетасида эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
-
Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Р.Матяқубов зиммасига юклатилсин.