“КЎНАЗЕЙ” МАҲАЛЛА ТИББИЁТ ПУНКТИ ОЧИЛДИ
Бугун Қўшкўпир тумани “Кўназей” маҳалласида ҳам янги, барча қулайликларга эга, “Маҳалла тиббий пункти” фойдаланишга топширилди.
Тадбирда Қўшкўпир тумани ҳокими Жўрабек Рахимов, сектор раҳбарлари, тиббиёт ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда маҳалла нуронийлари қатнашди.
Марказдан анча олисда жойлашган маҳаллада тиббиёт пункти фаолият бошлаши шу ҳудудда яшовчи аҳолини хурсанд қилди. Эндиликда фуқаролар шундоқ қўл чўзса етгулик масофада жойлашган тиббий муассасага мурожаат қилади.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ