“2019-йилнинг энг яхши шифокори”

Тиббиёт ходимларининг фидокорона ва ҳалол меҳнатлари ҳамиша давлатимиз эътиборида бўлиб, муносиб рағбатлантирилиб келинган. Тиним нималигини билмай, халқ саломатлиги йўлида бор куч-ғайратини сафарбар этаётган шундай шифокорлар борки, улардан фахрлансак арзийди.
Қўшкўпир туман тиббиёт бирлашмаси тиббий статистика шифокори Абдурасулов Каримберган Маткаримович Республикада ўтказилган “2019-йилнинг энг яхши шифокори” кўрик-танловида фахрли 3-ўринни эгаллади. “Энг яхши тиббий статистика шифокори” номинацияси бўйича эса муносиб тақдирланди.
Шифокор К.Абдурасуловнинг хизматлари холис. Шунинг учун бўлса керак, халқимиз доим бу инсоннинг номини тилга олганда қўлларини дуога очади.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари