Тадбиркорликнинг қирралари кўп. Кичик бизнесдан катта натижаларга эришиш мумкин. Бунда эса аввало тадбиркорда мақсад ва ҳаракат, энг муҳими ташаббускорлик бўлса кифоя.
Тадбиркор Бобурбек Матёқубов ҳам туманнинг энг илғор тадбиркорларидан бири. У «Бобурбек қаймоқлари» МЧЖ раҳбари сифатида бугунги кунда халқимизга сутни қайта ишлаш орқали сметана, творог, қаймоқ, пишлоқ ва бошқа маҳсулотларни етказиб бермоқда.
Шихмашҳад қишлоғида фаолият олиб бораётган ушбу корхона бугунги кунда туманнинг марказий бозорларини таъминламоқда. “Бобурбек қаймоқлари» МЧЖга Агробанк АТБ туман филиали томонидан 500 млн сўм имтиёзли кредит ажратилган. Катта мақсадни ўз олдига қўйган мазкур корхонада бандлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, пандамия сабабли ҳозирги кунда 10 нафар киши иш ўрни билан таъминланди.
Тадбиркор томонидан нафақат сифатли сут маҳсулотлари, балки нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган.