«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги» ўтказилмоқда
«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги» ўтказилмоқда
15-ноябрдан 15-декабрга қадар Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги» давом этмоқда.
Тадбирдан мақсад иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа обектлари, шунингдек, уй-жой фондини ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ ҳолга келтириш ҳамда ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин хавфи юқори бўлган обектларда ёнғин хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат.
Аҳолидан ёнғинга қарши хавфсизлик қоидаларига амал қилиш, жумладан:
- газ плиталаридан уйни иситиш мақсадида фойдаланмаслик;
- қўлбола ва носоз иситиш печларини ишлатмаслик;
- иситиш печлари ва уларнинг дудбурон-мўриконларини тўғри ўрнатиш;
- иситиш қозони ва печлар дудбуронларини пластик қувурларидан ясамаслик;
- дудбурон-мўриконларни кўрикдан ўтказиш ва уларни турли буюмлар билан тўсиб қўймасликни сўрамоқда.
ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ