Мамлакатимизда спортни кенгроқ тарғиб қилиш ва оммалаштириш, ёш спортчиларнинг малакасини ошириш, ўқувчиларни бўш вақтини мазмунли ташкил этишларига кўмаклашиш, қадимий ақл-идроқ ўйни саналган шахмат санъатини маънавиятимизнинг бир бўлаги сифатида эъзозлаш ҳамда ўсиб келаётган ёш авлоднинг мантиқий тафаккур даражасини ўстириш, уларни спорт мусобақаларига жалб этиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш мақсадида Қўшкўпир туманида спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда.
Анашундай мусобақалардан бири туман ҳокимлиги, ХТБ, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида 10-сонли мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди.