«Йил аёли»

Аёл!  Ушбу хилқат вакилини бугун мамлакатимизнинг ҳар жабҳасида, ҳар соҳасида учратамиз. Аёл депутат, аёл сенат вакили, аёл юрист, аёл журналист, шифокор, ўқитувчи, аёл Ватан ҳимоячиси. Аёлга қарата бундай буюк сўзларни яна кўплаб давом эттиришимиз мумкин. Жамиятимизда шундай хотин-қизлар борки, улар ўз иқтидор ва истеъдодларини намойиш қилиш мақсадида турли кўрик-танловлар, тадбирларда ўз ташаббуслари билан фаоллик кўрсатмоқдалар. Анашундай жамиятимизнинг энг фаол аёлларидан бири, бугунги кунда ИИО ФМБ да Ватанимиз тинчлик ва осойишталиги, юртимиз фаровонлиги йўлида фаолият олиб бораётган истеъдодли ходим, майор  Гулноз Гулямовадир.

У куни кеча ўтказилган «Йил аёли» миллий танловининг вилоят боскичида фаол иштирок этиб, фахрли 1- ўринни эгаллади ва танловнинг республика босқичига йўлланма олди.

Майор Гулямова Гулноз Баходировнани Қўшкўпир тумани ҳокимлиги номидан чин дилдан муборакбод этамиз.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари