Қўшкўпир тумани МЧЖ шаклидаги «Кенагас қуён савдо” агрофирмаси ўз иш фаолиятини бошлади. Бугун анашу фаолият билан яқиндан танишиш учун Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов Қўшкўпир туманида бўлди ва фаолият юзасидан ўз фикр ва тавсияларини билдириб ўтди.
Қуёнчиликни ривожлантиришга, бир сўз билан айтганда камбағалчиликка барҳам беришга қаратилган ушбу қуёнчилик комплекси лойиҳаси доирасида кўплаб ишлар амалга оширилиши белгиланган. 200 млн сўм кредит ҳамда корхона ўз маблағи ҳисобидан 800 млн сўм эвазига йилига 95,0 тонна гўшт ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш режалаштирилган.
048 гектар майдонга қурилган объект ўз ичига 2000 та она қуённи қамраб олмоқда. Уларнинг сонини кўпайтириш ҳамда улардан нафақат гўшт маҳсулотлари, балки кийим-кечаклар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.
Қиймати 1 млрд сўмлик лойиҳа асосида иш бошлаган ушбу агрофирмада эндиликда кўплаб ёшлар иш билан таъминланади.