3 НАФАР МОМО БУГУН 100 ЁШНИ ҚАРШИЛАДИ

-Узоқ умр кўришнинг сири нимада?-дея берилган саволга момоларимиз-меҳнатда,-дея жавоб беришди. Ҳа, бугун мўътабар, улуғ ёшни қаршилаган қўшкўпирлик момоларимиз бир кунда, яъни 1920 йил 1-июлда туғилишган. Қўшкўпир туман ҳокимининг ўринбосари Рўзимбой Дўстчанов туман ҳокимлиги номидан бугун уларнинг таваллуд айёмлари билан чин дилдан табриклади.

“Шихобод” маҳалласида яшовчи юзларидан нур ёғилиб турган Тўтижон момо Тошметова 6 нафар фарзанднинг онаси, 101 неваранинг севимли бувижониси, 15 чеваранинг ардоқли момосига айланиб, уларнинг фароғатда, дориломон кунларда яшаётганидан мамнун бўлиб, роҳатини кўриб ўтирибди.
Тўтижон момо кўзларига ёш олар экан, бугунига шукроналик билдирди.
-Бундай тинч, фаровон кунларнинг қадрига ҳар бир киши етиши керак,-дейди у. Мана биз не-не кунларни кўрмадик, не-не кунлар бошимиздан ўтмади. Лекин, Худога шукур, биз ҳам шундай ёруғ кунларга етиб келдик. Фарзанларим ҳаётда ўз ўрнини топишган, невараларим, чевараларим олийгоҳда ўқиб, жамиятда муносиб ўрнини топмоқдалар. Давлатимиз ёшларни бошини силаб, кенг имкониятлар яратиб бермоқда. Бугун яъни, 30-июнь кунини “Ёшлар куни” дея номлагани ҳам уларга бўлган чексиз меҳри ва эътиборини кўришимиз мумкин.
Момо ёшлигида кўп йиллар далада хизматчи, пиллачи бўлиб ишлади. Гарчи кексалик роҳатини кўриб, этагини чевараларга тўлдириб ўтираётган бўлсада, бугун ҳам тиниб тинчимаяпти. Невара келинларига гилам тўқиш, тўн тикиш каби тўқувчилик сир-асрорларини ўргатиб келмоқда.

            “Дўстлик” маҳалласида яшовчи Бекпошша она Сапаеванинг ҳаёт йўли том маънода ибрат мактабидир. Онахоннинг ёшлик йиллари қишлоқ хўжалигида меҳнат қилиш билан ўтди. Унинг болалик йиллари уруш даврига тўғри келганлиги боис кўп қийинчиликларни бошидан ўтказди.
Бекпошша она 10 дан ортиқ орден ва медаллар соҳиби, 7 нафар фарзанднинг онаси, 25 нафар неваранинг бевижониси, 6 нафар чеваранинг севимли момосига айланган.
Айни пайтда момо бардам, бақувват, бугунги ислоҳотлардан мамнун. Юртимиздаги тинчлик ва осойишталикка шукрона айтади. Ўзи яшайдиган ҳудуднинг энг кекса онахони сифатида маҳалладаги ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларида ҳамқишлоқларига қимматли маслаҳатларини бериб келмоқда. Шу билан бирга, ҳамон уй ишларида тиниб-тинчимайди, шахсий томорқасидаги юмушларни бировга ишонмайди.

Унинг невара-чеваралари бугун жамиятимиз ривожига ўз ҳиссасини қўшиб, фахрли касблар эгаси сифатида фаолият юритиб келмоқдалар.

Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома

Сайт Бўлимлари