“АЁЛЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРИТИЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР иштирокида..

Қўшкўпир туманидаги Маданият марказида  “Аёллар дафтари”га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизлар иштирокида семинар ташкил этилди. Унда Хоразм вилояти тадбиркор аёл уюшмаси раиси Света Собирова, АТ Халқ банк Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғининг аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосари Наргиза Бабажанова, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ойбиби Раҳимова ҳамда тумандаги тегишли ташкилот раҳбарлари, шунингдек,  “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар иштирок этдилар.

Тадбир давомида аёлларга тадбиркорлик бўйича кенг қамровли тушунтиришлар бериб ўтилди.

Семинар якунида иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.   

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

 


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари