"АЁЛЛАР ДАФТАРИ"НИНГ 3-БОСҚИЧИ
"АЁЛЛАР ДАФТАРИ"НИНГ 3-БОСҚИЧИ
Инсонларни қадрлаш, аввало, аёлларни қадрлашдан бошланади. Шу боис ҳам, мамлакатимизда айнан хотин-қизлар муаммоларини тизимли ҳал қилиш учун “Аёллар дафтари” тизими фаолияти юритилмоқда. Ўтган йили шу тизим фаолияти натижасида қанча-қанча аёлларимизнинг муаммолари бартараф этилиб, уларга ҳар томонлама кўмак берилди.
"Аёллар дафтари"нинг учинчи босқичини шакллантириш мақсадида вилоят штаб раҳбарлари томонидан маҳалла раислари ва уларнинг ўринбосарлари учун семинар ташкил этилди. Семинарда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Маҳмуджон Рўзиматов, вилоят ҳокимлигининг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси – вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Гулсара Қурбонбоева, Сектор раҳбарларининг биринчи ўринбосарлари, туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи С.Худойбергановалар семинарда иштирок қилди. Семинардан кўзланган асосий мақсад "Аёллар дафтари" нинг 3-босқичи хатловини самарали ташкил қилиш ва бунда аёлларнинг барча жабҳаларда фаоллигини ошириш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларнинг ҳеч бирини назардан четда қолдирмаслик ҳисобланади.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ