“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭРКИН ВА ФАРОВОН ЯШАЙЛИК” ШИОРИ ОСТИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА
Тарих, бугун ва келажак. Ушбу даврларни бир-бири билан таққослар эканмиз, бу тушунчалар бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлиб, тарихни билмасдан туриб, бугунни ҳам, келажакни ҳам тўлиқ англаб бўлмаслигини ҳис қиламиз. Шу боисдан бўлса керак, халқимиз азалдан ота-боболар, момоларнинг босиб ўтган машаққатли ҳаёт йўллари, ўтган кунларидан хулоса чиқарган ҳолда бугунини кашф қилади, насиҳатлари, ўгитларига амал қилади. Бугун Қўшкўпир туманидаги “Қадрият”, “Олтин воҳа”, “Дурдона”, “Кўктом”, “Хонобод” маҳаллаларида бўлиб ўтган “Уч авлод учрашуви” тадбирида ҳам ўтган давр эсланди, бугуннинг истиқболли ишлари тилга олинди, тинч-тотув, фаровон ҳаётимизнинг қадрига етиб яшаш кераклиги фахрийлар томонидан таъкидланди.
Тадбирда туман ҳокими Жўрабек Раҳимов ҳам иштирок этиб, барча элдошларимизни тобора яқинлашиб келаётган Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами билан самимий муборакбод этди ва туманимизда кейинги 4-5 йил ичида қилинган ишлар, ижобий ўзгаришлар, янгиланишлар хусусида маълумот бериб ўтди.
Тадбирга зиёлилар, жамоат ташкилотлари вакиллари, аҳолининг кенг қатлами орасида ўз фаоллиги билан хурмат қозониб келаётган ёшлар, маҳаллада обрў эътиборга эга нуроний отахон-у, онахонлар, санъаткорлар таклиф этилдилар.
Хонандалар иштирокида катта концерт дастури тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият бахш этди.