“АНВАР ШИФО” КЛИНИКАСИ ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ
Қўшкўпир туманида «Анвар шифо» клиникаси фаолият бошлади. Клиниканинг очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари Х.Рахимов, шунингдек, кўп йиллик тажрибали шифокорлар, фахрийлар, нуронийлар иштирок этдилар. Тадбир иштирокчилари клиниканинг шарт-шароитлари, замонавий медицина технологиялари, жизоҳлар сифати ва аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизмат даражаси билан танишди. Маълумот ўрнида “Чаманзор” маҳалласида жойлашган ушбу клиника 1,5 млрд сўм ҳисобига ташкил қилиниб, 12 нафардан иборат малакали шифокор ва хамшираларни иш билан таъминлади. Клиникада стоматология, лаборотория, физиотерапия, тери касалликлари ва косметология, педиатрия, терапия, УЗИ ҳизмати хоналари мавжуд бўлиб, ушбу клиникада малакали шифокорлар иш бошлашди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ