"ЯШИЛ МАКОН" УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ АМАЛДА

 

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Қўшкўпир тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан "Меҳнатобод" маҳалласида ҳашар ўтказилди.

Ҳашарда туман ҳокими ўринбосари,  Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи С.Худайберганова, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қўшкўпир туман Кенгаши раиси М.Хўжаева, маҳалла бешталиги, маҳалланинг нуроний онахонлари, аёллари ҳамда маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.

Ўзининг хонадонини обод қилиб, гуллар экиб қўйган хонадон эгаларининг уйларига ташриф буюрилиб, гул экиш сир-синоатлари ёш келинчакларга момохонлар томонидан тушунтириб берилди.

Ҳашар давомида "Оналар боғи" ташкил қилинди.   Шафтоли, олма ва бошқа бир қатор мевали кўчатлар ўтқазилди. Мевали кўчатларни ўтқазиш усуллари  бўйича маҳалладаги тажрибали онахонлар томонидан ўргатилди.

Шунингдек, "Меҳнатобод" маҳалласининг барча ходимлари ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қўшкўпир туман Кенгаши билан ҳамкорликда ариқ бўйларига тут кўчати экилди.

Ҳашар сўнгида  нуроний онахонлар қўлларини дуога очиб, экилган кўчатлар мева берганида маҳалла аҳли баҳраманд бўлишини тилаб, дуолар қилдилар.

"Обод қишлоқ" дастури доирасида обод бўлган "Меҳнатобод" маҳалласи момохонлари бошчилигида келинлар бўғирсоқлар пишириб болажонларга, маҳалла аҳлига тарқатишди. Дошқозонларда таомлар ҳам пиширилди.

Аҳолини бирдамлигини таъминлаган ҳолда ҳаётий тажрибага эга, уйларида келинларига намуна бўлиб ўтирган қайноналарнинг  бир пиёла чой устида маслаҳатлари тингланди. 

"Обод маҳалла" дастури асосида ободонлаштирилган  "Меҳнатобод" маҳалласи фуқаролари Муҳтарам Президентимиздан миннатдорлигини билдиришди.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари