“Янги йилни спорт билан” Январь 06, 2021 Бугун Қўшкўпир туман ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, ИИО ФМБ, Мудофаа бўлими, Ғозовот чегара пости 9203 Ҳарбий қисм, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорлигида “Ватанпарварлик” ойлиги доирасида “Янги йилни спорт билан” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди. Унда юриш марафони, спортнинг мини футбол, арқон тортиш, тош кўтариш, волейбол, турларидан мусобақалар ташкил этилди. Ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари тадбир иштирокчиларини янада руҳлантирди. Мусобақада маҳаллалар ёшлари фаол қатнашдилар. Ғолибларга ҳомийлар томонидан ажратилган совғалар топширилди ҳамда улар диплом билан тақдирландилар. ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ Постни тарқатинг: