“Аннамурод” фермер хўжалиги пахта режасини биринчиларда

Ғазовот қишлоғи Илгалди маҳалласидаги “Аннамурод” фермер хўжалиги 138,5 тонна пахта топшириш ҳисобида аллақачон илғорлар сафига қўшилди.

 Оппоқ пахталар очилган дала ичига кириб борар эканмиз, бир-бири билан ҳангомалар айтишиб, қўшиқ ҳиргойи қилаётган пахтакорларга дуч келдик.

         -Хорманглар, пахтакорлар,- юзландик уларга.

Улар ҳам -саломат бўлинг,-дейишдида бир-биридан қизғаниб пахталарни теришга тушишди. Бир қарашда далани пахтаси терилмаган дейиш мумкин. Бироқ тарозига тортилаётган килолар, пахтакорлар томонидан терилаётган пахталарни кўриб далада пахта қолмаганов дейишингиз ҳам шубҳасиз.

         Ҳа, Гуллола Бобожонова, Камолот Раҳимова, Санамжон Искандарова, Адолат Машарипова,  Рўза Машарипова каби  илғор, қўли чаққон пахтакорлар бўлса бас, далаларнинг оппоқ либосини тезда эгнидан ечиб олишади.

         -Бир кунда 200 килограмм пахта термоқдаман дейди,-пахтакорлардан Гуллола Бобожонова.- Ҳар куни пулини оляпмиз, иссиқ овқат билан сийланяпмиз. Пахтага чиқиб рўзғоримизнинг моддий аҳволи яхшиланди. бекор ўтирмай дедимда пахта даласига отландим. Бир ҳафтада бир ўзим бир ярим тўнна пахта териб топширмоқдаман.

         Манашундай фаол теримчиларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли “Аннамурод” фермер хўжалиги бугун шартнома режасини ошиғи билан бажарди. Шундай бўлсада, ҳали далалар оқ олтинга тўла. Миллий бойлигимизни йиғиб олишда чарчоқ нималигини ҳис этишмаяптилар.

         -Биринчилардан бўлиб пахта режаси тўлишида маҳалла аҳлининг ўрни катта,-дейди фермер хўжалик раҳбари Ойбек Раҳимов. –Бир оиладан баъзан 2, 3 нафар бўлиб далага чиқишади. Бу яхши албатта. Улар оиласига кўпроқ даромад олиб киришса мен ҳам хурсанд бўламан. Теримчиларимизнинг ичида “олови” бор.

Уларни руҳиятини кўтариш, кучига куч, ғайратига шижоат бағишлаш мақсадида рағбатлантириш ишларини олиб бормоқдалар. Яқинда пахта режаси  тўлгани муносабати билан барча пахтакорларни фермер хўжалик раҳбари “тўлди палов” га таклиф қилди. “Асадбек-Асилбек” тўйхонасида қўчқор сўйиб, тўкин дастурхон ёзган. Бирдамлик, ҳамжиҳатликда қилинган иш самарали бўлади деб шуни айтишса керакда.

 

Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати

 


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари