"Бағрикенглик ҳафталиги"
Қўшкўпир туманидаги 2-сон умумий ўрта таълим мактабида " 18-ноябрь-Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун" ва 16-ноябрь-Халқаро бағрикенглик кунига бағишланган "Бағрикенглик ҳафталиги" муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон ешлар иттифоқи Қўшкўпир туман Кенгаши раиси М. Хўжаева ва Маънавият ва маърифат Қўшкўпир туман бўлими рахбари М. Одомбоевлар иштирок этиб, тадбир сўнггида мактаб ўқувчиларига фахрий ёрлиқлар топширишди. Тадбир юкори савияда ўтди. Тадбирда турли миллат рақслари ва қўшиқлари мактаб ўқувчилари томонидан ижро қилинди. Айниқса, "Бўгирсоқ" ва "Уч айиқ" эртаклари инглиз тилида, хиндча, русча ва французча рақслар мехмонлар ва катнашчиларга хушкайфият багишлади.
ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ