“Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси"
Бугун Кўшкўпир тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, туман ҳокимлиги ва туман прокуратураси ҳамкорлигида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, шунингдек, ҳарбий хизматдан қайтган, алимент тўловчи ва ундирувчиларнинг бандлигини таьминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди.Унда 60 та иш берувчи корхона ва ташкилотлар ўзларида мавжуд 220 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. Ярмарка доирасида 150 га якин ишсиз фуқаролар қатнашган бўлса, уларнинг 10 нафари доимий ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.Бундан ташқари хорижда ишлаш истагини билдирган 23 нафар ишсиз фуқарога касб ва тил ўрганиши учун ўқув марказларига йўлланмалар берилди. Ярмарка иштирокчиларининг 87 нафарига меҳнат соҳасига оид ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ