ДЕПУТАТ - ХАЛҚ ОРАСИДА

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муборак Аҳмедова Қўшкўпир туманида бўлиб, жойлардаги муаммоларни ўрганмоқда. Бугун “Баратлар” маҳалласида жойлашган «Марям мед шифо» хусусий клиникаси фаолияти билан танишди.

Илгари қишлоқ врачлик пункти сифатида фаолият олиб борилган мазкур бино бугун ижара асосида тадбиркор О.Матқурбоновга берилган. Ушбу шифо масканида 3 та олий тоифали шифокор фаолият олиб бормоқда.

Тадбиркор томонидан депутатга ушбу фаолиятни янада кенгайтириш учун кредит маблағлари ажратишда амалий ёрдам сўралди.  Депутат М.Аҳмедова барча таклифларни қўллаб-қувватлаб, тадбиркорга муаммоларини ечими юзасидан ўз тавсияларини берди.

 Шундан сўнг тумандаги 50-сон умумтаълим мактабида бўлди ва синфлардаги дарс жараёнлари билан танишди.

Мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги кўздан кечирилди. Қутубхона фаолияти ўрганилди. Ўқитувчиларга эса таълим тизимидаги янгиликлар хусусида маълумотлар бериб ўтди.

 Депутат  "Юлдузча" номли  Давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотига борди. 

100 ўринга мўлжалланган мазкур таълим муассасасининг иссиқлик таъминоти билан таъминланганлиги, болажонлар учун яратилган шароит ва имкониятлар кўздан кечирилди. 

 

Ташриф сўнгида маҳалла фаоллари билан бирга фуқаролар қабули ўтказилиб таклиф ва муаммолар эшитилди. 

 

 Қўшкўпир туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари