“ЭРГАШ ДУРАДГОР” хусусий корхонаси фаолиятини бошлади
Қўшкўпир туманининг “Чаманзор” маҳалласида темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Эргаш дурадгор” хусусий корхонаси ўз иш фаолиятини бошлади.
Туманда эзгу, истиқболли амаллар йўлида қад ростлаётган қурилиш ва имротларга темир-бетон маҳсулотларини етказиб бераётган ушбу корхонанинг тўлиқ иш бошлашига 1 млрд 800 млн. сўм инвестиция маблағлари ажратилган бўлиб, бугунги кунда ўртача кунлик ишлаб чиқариш қуввати 100-150 донани ташкил қилмоқда.
Умумий майдони 2 ярим гектарни ташкил қилган ушбу корхонада 6 киши доимий иш билан таъминланган. Бу ерда ишчиларга сифатли хизмат кўрсатишлари, овқатланиш ва дам олишлари учун барча шароитлар яратилган.
Эргаш Каримов раҳбарлигидаги ушбу корхона эндигина иш фаолиятини бошлаган бўлсада, халқимизнинг ушбу корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга бўлган талаби ошаётганини кўриш мумкин.