Кўпчилик инсонларда эрталабги жисмоний машқларни, бадантарбия машғулотларини бажаришда эринчоқлик одатга айланган. Бу тўғри эмас, албатта. Тонги машғулотларнинг ўзига хос саломатлигимиз учун бажарадиган хусусиятлари кўп. Яъни, эрталабги бадантарбия организмни тетик ҳолатда бўлишини, ишимизнинг сифатли ва унумдорлигини таъминлаш билан бирга, кайфиятни кўтаради, уйқу ва ланжликни тарқатади, тананинг эгилувчанлигини ошириб, тўғри нафас олишга ёрдам беради.