Қўшкўпир туманида ўтказилаётган “Ёшлар фестивали” доирасида жорий йилнинг 19 декабрь куни “Сектор раҳбари ва ёшлар” лойиҳаси доирасида ҳамда 20 декабрь куни “Мунозара”, “Ижод кечаси”, “Замонавий журналистика” лойиҳалари доирасида тадбирлар ташкил қилинди.
Шунингдек, ёшлар Давлат хизматлари маркази, Техно парк ва IT марказига саёҳат уюштирдилар.
“Сектор раҳбари ва ёшлар” лойиҳаси доирасида ташкил қилинган тадбирда қизиқарли, мунозарага бой давра суҳбати ташкил қилинди. Тадбирда туман ҳокими, прокурор, туман ИИО ФМБ бошлиғи ҳамда ДСИ бошлиғи ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказдилар. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилдилар.
Кўргазмали чиқишлар ва ифодали шеърлар, савол-жавоблар тадбир қатнашчилари кайфиятини янада кўтарди.