“Энг намунали Сардорлар Кенгаши” танлови бўлиб ўтди
Бугун Қўшкўпир туманидаги ёшлар марказида “Энг намунали Сардорлар Кенгаши” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда ҳудудлардан ғолиб бўлган 10 та жамоа иштирок этди. Танловда иштирокчилар 3 та “Бу бизнинг фаолият...”, “Бизнинг имкониятларимиз!”, “Интеллектуал ринг” шартлари асосида беллашдилар.
Яъни, иштирокчи жамоалар Сардорлар Кенгаши томонидан амалга оширилаётган ишлари, фаолиятларини бадиий чиқишлар орқали таништириб ўтдилар ва бугунги кунда болалар ўртасида долзарб бўлган муаммолардан “Янги лойиҳа” ташаббуси билан қатнашдилар.
Шунингдек, Сардорлар Кенгаши аъзолари беш дақиқа ичида ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий мавзуларга, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, “Камалак” болалар ташкилоти ҳамда Сардорлар Кенгаши фаолиятига оид 10 та саволга жавоб бердилар.
Иштирокчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди. Натижага кўра, 4-сон мактабнинг “Камалак жилолари” жамоаси ғолиб бўлди ва танловнинг вилоят босқичида қатнашиш шарафини қўлга киритди. Тадбир жуда юқори савияда, аъло кайфиятда бўлиб ўтди