Қўшкўпир туманида ўтказилаётган “Ёшлар фестивали” ҳам ёшларни чинакам иқтидор ва истеъдодларини намоён қилишларига янада замин яратмоқда. Айниқса, лойиҳалар доирасида бўлиб ўтаётган тадбирлар ёшларни янада руҳлантириб, ўқишга, касб-ҳунар ўрганишга бўлган шижоатини ошираётир.
Тумандаги Маданият марказида уларнинг иштирокида “Шеърият кечаси”, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида “Менинг касбим”, “Замонавий маркетинг” мавзуларида мастер класс, тадбирлар ташкил этилди. Айниқса, “Мангуберди ёшлари” клуби фаолияти доирасида ўтказилган тадбирлар ёшларда катта таассурот қолдирди.