“Ёшлар шахмат тахтаси” мусобақаси бўлиб ўтмоқда

Мамлакатимизда шахмат спортини янада кенгроқ тарғиб қилиш ва оммавийлаштириш, ҳаваскорлар ва ёш шахматчиларнинг спорт малакаларини ошириш, ўқувчиларни ўқишдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга кўмаклашиш, қадимий ақл-идрок ўйини саналган шахмат санъатини маънавиятимизнинг бир бўлаги сифатида эъзозлаш, шунингдек, ўсиб келаётган ёш авлоднинг мантиқий тафаккур даражасини ўстириш, ёшларни спорт мусобақаларига оммавий равишда жалб қилиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ҳамда маданий-спорт алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида  “Ёшлар шахмат тахтаси” мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Айни вақтда бўлиб ўтаётган мазкур мусобақанинг ҳудудлар босқичида  мактаб, касб-ҳунар коллежлари, академик лицей ўқувчилари қатнашмоқдалар. Мусобақа  тумандаги 1-сон ИМИ, 43-сон ҳамда 30-сон мактабларида ўтказилмоқда. Ҳар бир ёш тоифа бўйича ўғил ва қизлар ўртасида ғолиблар аниқланади.

Ғолиблар тўплаган очколари сонига қараб баҳоланади. Ушбу босқичда  ғолиб бўлган ўқувчилар эса мусобақанинг туман босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритадилар.

Кўрамиз, ғолиблик кимга насиб қилади? Буни эса бир неча сониялардан кейин билиб оламиз.

 

 

 


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари