"ФАРЗАНДИМ УЧУН БИР КУН" ШИОРИ ОСТИДА МТТ ЛАРДА АКЦИЯЛАР БЎЛИБ ЎТМОҚДА
Қўшкўпир туманидаги 4-сонли Давлат Мактабгача таълим ташкилотида миллий, қадимий “Наврўз” байрами муносабати билан болажонлар иштирокида бадиий-адабий тадбир ташкил этилди. Унда болажонлар миллий қадрият ва анъаналаримиз, урф-одатларимиз акс этган саҳна кўринишларини ижро қилиб беришди. “Баҳор”, “Наврўз” мавзуларида айтилган шеър ва қўшиқлар тадбирга янада завқ ва кўтаринкилик бағишлади.
Болажонларнинг чиқишлари тарбиячи-педагоглар томонидан юқори баҳоланди ва рағбатлантирилди. Шунингдек, тадбир сўнгида "Фарзандим учун бир кун" шиори остида китоблар кўргазмаси ҳам ўтказилиб, унда болажонларнинг ота-оналари ҳам иштирок этдилар.
Акция давомида тарбияланувчиларнинг ота-оналари фарзандларига китоблар ва ўкув қуролларини совға килдилар. Шунингдек, бола келажаги учун китобнинг аҳамияти қанчалик муҳим эканлиги, уларга китоб ўқишда аввало ота-она ўрнак бўлиши лозимлигини чуқурроқ англаб етдилар.